BMB Trade Group компанияси раҳбарияти италиялик ҳамкорлар иштирокида Жиззах вилояти ҳокими билан видеоконференц алоқа орқали мулоқот ўтказди

BMB Trade Group компанияси раҳбарияти италиялик ҳамкорлар иштирокида Жиззах вилояти ҳокими билан видеоконференц алоқа орқали мулоқот ўтказди

Жорий йилнинг 16 июнь куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов пойтахтимизда бўлиб турган Массимо Бушеми (Massimo Buscemi) бошчилигидаги италиялик ҳамкорларимиз делегацияси иштирокида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев билан видеоконференц алоқа орқали учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида BMB Trade Group компаниясининг Жиззах вилояти ҳудудида амалга ошириб келаётган бир қатор лойиҳалари ҳақида сўз борди.

Хусусан, Бекзод Маматқулов Жиззах вилоятида компания томонидан амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларни таъкидлаб, Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳаси доирасидаги плантация майдонларини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва 2022 йилнинг охирига қадар плантация негизида замонавий лаборатория қурилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-251 сонли қарори бандларида ўз ифодасини топган.

Ўз навбатида, Эргаш Салиев BMB Trade Group компаниясининг ҳудудларда амалга ошираётган лойиҳаларига юксак баҳо бериб, уларнинг вилоят иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади. Хусусан, Бахмал туманида амалга оширилаёган лойиҳани тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда плантация майдонларини кенгайтириш учун зарур бўлган ер майдонларини ажратилиши ижобий ҳал этилишини таъкидлаб ўтди.

Суҳбат якунида томонлар ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ишларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: