Festa della Repubblica Italiana

Festa della Repubblica Italiana

Бугун Италия Республикасининг мустақиллик рамзи бўлган «Италия Республикаси куни» (Festa della Repubblica Italiana) байрамининг 76 йиллиги нишонланмоқда.

1946 йилнинг 2 июнь куни барча Италия аҳолиси сайловда иштирок этиб, монархиядан воз кечиш ҳамда республика бошқарув тизимига ўтиш учун овоз беришган кун сифатида тарихга муҳрланган.

Италия Республикаси мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим ва шу каби бошқа соҳаларда стратегик ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

2022 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 30 йиллиги кенг нишонланган эди.
Мазкур фурсатдан фойдаланиб, компаниямиз номидан барча Италия аҳолисига, шу жумладан тижорат доиралари вакиллари бўлган ҳамкорларимизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, абадий тинчлик ва фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз.

Самимий ҳурмат ва эзгу тилаклар билан,
BMB Trade Group компанияси жамоаси

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: