Кузатув кенгаши раиси “Berlusconi Finanzaria” инвестиция жамғармаси Президенти Паоло Берлускони билан видеоконференцалоқа орқали суҳбат ўтказди

Кузатув кенгаши раиси “Berlusconi Finanzaria” инвестиция жамғармаси Президенти Паоло Берлускони билан видеоконференцалоқа орқали суҳбат ўтказди

Жорий йилнинг 16 июнь куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов “Berlusconi Finanzaria” инвестиция жамғармаси Президенти Паоло Берлускони билан видеоконференцалоқа орқали суҳбат ўтказди.

Мулоқот давомида Бекзод Маматқулов BMB Trade Group компанияси томонидан мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган қатор лойиҳалар ҳақида сўз юритди.

Жумладан, италиялик ҳамкорлар билан биргаликда Жиззах вилоятида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, Тошкент вилоятида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши, шунингдек бир қатор янги инвестициявий лойиҳаларни мамлакатимизда амалга оширилишига доир маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, жаноб Берлускони компания томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларга юқори баҳо бериб, бу келажакда мамлакатимизда кўплаб янги иш ўринлари яратилиши ва чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистонда фаолият олиб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Суҳбат сўнгида томонлар режалаштирилаётган йирик инвестицион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш ҳақида келишиб олдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: