Омадли мавсум учун футболчиларимизга эътироф

Омадли мавсум учун футболчиларимизга эътироф

Жорий йилнинг 4 июнь куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси , BMB FC Президенти Бекзод Маматқулов ҳамда компания таъсисчилари иштирокида BMB FC жамоаси ўйинчилари билан учрашув ўтказдилар.

Эслатиб ўтамиз, BMB FC жамоаси футзал бўйича Ўзбекистон биринчи лигаси ғолиби ҳамда Ўзбекистон кубоги ярим финалчиси бўлди.

Компания раҳбарияти футболчиларимизга омадли мавсум ва яхши ўйин учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Учрашув сўнгида BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ушбу мавсумдаги BMB FC жамоасининг энг сермаҳсул ва тўпурар футболчиси Шахзодбек Саъдиевга янги Жентра автомобили калитини топширди. Бош мураббий Нодир Элибоев ва жамоа футболчилари эса пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Ўз навбатида Бекзод Маматқулов футболчиларимизга келаси мавсумда Олий лига мусобақаларида юқори ўрин эгаллашлари, BMB жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилишлари ва ҳамиша биринчилардан бўлишларини тиладилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг