BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов жорий йилнинг 7 июнь куни Покистоннинг «Najeeb Fibres» компанияси асосчиси Нажиб Муштоқ Воҳра билан учрашув ўтказди.
Маълумот учун: «Najeeb Fibres» компанияси бугунги кунда бошқа фаолият турлари билан бир қаторда, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари импорти билан ҳам шуғулланиб келмоқда.
Бўлиб ўтган учрашув давомида BMB Trade Group компанияси томонидан Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, дуккакли ўсимликлар, мевалар ҳамда миллий BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон маҳсулотини экспорт қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Умуман олганда, учрашув кўтаринки ва дўстона руҳда ўтганини ҳам таъкидлаш лозим. Бу каби музокаралар яқин орада янги лойиҳалар ва кенг йўналишдаги ҳамкорликларни йўлга қўйишга хизмат қилади.