Жорий йилнинг 20 июль куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов таниқли шифокор, “Доктор Д” клиникаси асосчиси, тиббиёт фанлари доктори (PhD) Дилмурод Эргашев билан учрашди.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида беморлар ўртасида тиббиёт протоколи асосида амалга ошириладиган илмий-амалий ишларни олиб бориш бўйича бир қатор келишувларга эришилди.
Жумладан, Бекзод Маматқулов ва Дилмурод Эргашев юртимизда етиштирилаётган табиий заъфарон доривор ўсимлигини тиббиётнинг турли соҳаларига янада кенгроқ татбиқ этиш, ушбу гиёҳдан жойларда тиббий амалиёт жараёнларида кенг фойдаланиш ва синовдан ўтказиш бўйича ҳам чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
Дилмурод Эргашев ўз навбатида Бекзод Маматқуловга мулоқот учун ўзининг самимий миннатдорчилигини билдириб, компаниямиз томонидан олиб борилаётган фаолиятни юқори баҳолади ҳамда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар тез орада ўз натижасини беришига ишонч билдирди.