Жорий йилнинг 6-июль куни BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Германиянинг Mangold Consulting компанияси бошқарув директори Кристоф Мангольд ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун, ушбу компания 15 йил давомида Германия ва бошқа хорижий давлатлардаги йирик ташкилотларга консалтинг хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Учрашувда компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, келажакда қатор лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан Европадан мамлакатимизга фаолиятнинг турли йўналишларига юқори технологияларни олиб келиш, Европанинг йирик бизнес ташкилотлари билан истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш, Германия бозорлари орқали Европа мамлакатлари ҳамда Хитой Халқ Республикасига BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон ҳамда юқори талабга эга бўлган қуруқ мева маҳсулотлари экспортини йўлга қўйишга келишиб олдилар.
Шу билан бирга, пойтахтимизда барпо этилаётган халқаро илмий ва амалий стоматология марказини барпо этишда Германиянинг замонавий ва илғор технологиялари асосида ташкил этилиши алоҳида таъкидланди.
Кузатув Кенгаши Раиси томонидан юқорида эришилган келишувларга қўшимча тарзида заъфарон маҳсулотини Европанинг йирик фармацевтик ташкилотларида доривор ўсимлик сифатида етказиб бериш ҳам таклиф этилди.
Конструктив тарзда ўтган музокаралар икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни яқин келажада янги босқичга олиб чиқиш ва мамлакатимиз иқтисодиёти учун истиқболли бўлган лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради.