Таъсис Кенгашининг умумий кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Таъсис Кенгашининг умумий кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

2022-йил 5-июль куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигида Таъсис Кенгашининг умумий кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда компаниямиз томонидан 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, тизимда халқаро-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестициявий лойиҳалар ва экспорт операцияларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳолати, шунингдек 2022 йил 2- ярим йиллигида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳамда бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда компания раҳбарияти ва тизим ташкилотларида фаолият юритиб келаётган маъсул ходимларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Шу билан бирга, компания Кузатув кенгаши раиси томонидан иккинчи ярим йилликда компания томонидан олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқликда олиб бориш зарурлиги, барча саъй-ҳаракатлар мана шу йўналишга қаратилган бўлиши кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш давомида раҳбарият томонидан компания фаолиятида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиш, иш суръатини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва меҳнат самарадорлигини ошириш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Умуман олганда, танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда фаолиятимизга тааллуқли бўлган бир қатор масалалар кўриб чиқилди ва улар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: