Ўзбекистон-Германия Ишбилармонлар кенгашининг 6-йиғилиши доирасидаги Бизнес-форумда B2B

Ўзбекистон-Германия Ишбилармонлар кенгашининг 6-йиғилиши доирасидаги Бизнес-форумда B2B

Жорий йилнинг 5-июль куни пойтахтимизда Ўзбекистон-Германия Ишбилармонлар кенгашининг 6-йиғилиши доирасида Бизнес-форум бўлиб ўтди.

Ушбу форум Ўзбекистон ҳамда Германия давлатлари ишбилармон доираларига қатор қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш учун қулай платформага айланди.

Бугунги кунда юртимизда бизнеснинг кенг жабҳаларида фаол иш олиб бораётган BMB Trade Group компанияси вакиллари ҳам ушбу форумда иштирок этдилар.

Хусусан, компаниямиз вакиллари Германия давлатидан ташриф буюрган бир қатор ташкилотлар вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш ва мамлакатимиз иқтисодиёти учун фойдали бўладиган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича B2B музокаралар ўтказдилар.

Музокаралар давомида компаниямиз вакиллари Германиялик тадбиркорлар билан икки мамлакат ўртасида консалтинг хизматларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга, бугунги кунда мамлакатимизда етиштирилаётган ва жаҳон бозорида катта талабга эга бўлган қатор маҳсулотлар, ҳусусан BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган табиий заъфарон доривор ўсимлиги экспортини йўлга қўйиш ҳам муҳокама марказида бўлди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: