Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш бўйича инвестициявий лойиҳа муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда.

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш бўйича инвестициявий лойиҳа муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда.

Бугунги кунда компания мутахассислари ва италиялик олимлар билан ҳамкорликдаги меҳнатнинг яна бир натижаси намоён бўлди: 2020 йилнинг октябрь ойида Италиядан олиб келиб экилган пиёзбошлар кўпайтириш ва қайта экиш учун кавлаб олина бошланди.

Қувонарлиси шундаки, европалик мутахасисслар Ўзбекистонда униб- ўсган ушбу пиёзбошларнинг ҳар донаси одатдагидек 4-5 дона эмас, балки 10-15дан зиёд кўпайганлигини таъкидламоқдалар.

Буни ўзига хос рекорд деб атасак ҳам муболаға бўлмайди. Чунки, заъфарон ҳосили бир неча баробар ортиши она заминимизнинг олтинга тенг тупроғи ва баракасидан далолат беради.

Эслатиб ўтамиз, компаниямиз стратегиясига мувофиқ, 2025 йилга келиб, заъфарон плантацияси майдонларини 2200 гектарга етказиш ҳамда ҳосилни 20 тоннага етказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг