BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди
Шу йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойиши билан иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётганлиги учун BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Акмалович Маматкулов “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Эндиликда, «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида Ўзбекистон Президенти ёки унинг номидан Олий Мажлиси Сенатининг раиси, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг спикери, Президент Администрацияси раҳбари, Бош вазир, вазирлик, идора ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, бунга вакил қилинган бошқа шахслар томонидан тантанали равишда топширилади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: