BMB Trade Group компаниясининг вакиллик гувоҳномаси топширди

BMB Trade Group компаниясининг вакиллик гувоҳномаси топширди

Аввал хабар берганимиздек Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрида BMB Trade Group компаниясининг ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлаган эди.

Жорий йилнинг 9 август куни Qingdao Asia-Europe Trade Services Co. LTD компанияси тақдимоти давомида ШҲТ доирасида фаолият олиб бораётган бошқа ташкилотлар, жумладан BMB Trade Group компаниясининг Циндао шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Давлат товар хомашё биржасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида бир қатор давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари, жумладан Коммерция вазирлиги (ХХР), Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси, Циндао шаҳар Савдо Бюроси, ШҲТ (ШОС) Савдо-иқтисодий зонаси, Qingdao Asia-Europe Trade Services Co. вакиллари иштирок этдилар.

Очилиш маросимида Хитойнинг AEEX компанияси таъсисчиси Zhang Hong Pin хоним Циндао шаҳридаги ваколатхона вакили Комилжон Халимовга BMB Trade Group компаниясининг вакиллик гувоҳномасини топширди.

Шу билан бирга, BMB Trade Group компанияси таъсисчиси Мирзамурод Дадажонов тадбир қатнашчиларига бугунги кунда компания томонидан амалга оширилаётган қатор қўшма инвестициявий лойиҳалар ва чет эллик ҳамкорлар юртимизда фаолият юритиши учун яратилаётган имкониятлар ҳамда қулайликлар тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Ўз навбатида, Циндао шаҳрида компаниямизнинг ваколатхонаси ташкил этилиши хитойлик ҳамкорларимиз билан янада яқинроқ фаолият олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши ҳам таъкидлаб ўтилди.

Сўнгги йилларда BMB Trade Group компанияси кўпсонли Шарқ мамлакатлари билан бир қаторда жаҳон иқтисодиётида катта улушга эга бўлган Хитой Халқ Республикаси компаниялари билан кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қилиб келаётгани ҳамда ушбу фаолият мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: