BMB Trade Group маҳсулотлари энди Alibaba.com интернет савдо платформасида

BMB Trade Group маҳсулотлари энди Alibaba.com интернет савдо платформасида

BMB Export-Import Global компанияси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси кўмагида дунёдаги энг оммалашган Alibaba.com интернет савдо платформасида ўз саҳифасини яратди ва «Golden Supplier» мақомини қўлга киритди.

Мазкур саҳифада BMB Trade Group компанияси томонидан жаҳон бозорига экспорт қилиниши мумкин бўлган мамлакатимизда етиштирилаётган заъфарон, қуруқ мевалар, дуккакли маҳсулотлар, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақидаги батафсил маълумотлар ўрин олган.

Ушбу интернет савдо платформасидаги иштирок BMB Trade Group компанияси томонидан амалга оширилаётган ташқи иқтисодий фаолиятни янги босқичга олиб чиқиш билан бир қаторда, унинг экспорт салоҳиятини ошириш ва босқичма-босқич янги бозорларни ўзлаштиришга кенг йўл очиш имкониятини беради.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг