Хитойнинг AEEX компанияси Президенти Жан Хонг Пин (Zhang Hong Pin) хоним билан учрашув ташкил этилди

Хитойнинг AEEX компанияси Президенти Жан Хонг Пин (Zhang Hong Pin) хоним билан учрашув ташкил этилди

Жорий йилнинг 23 август куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Хитойнинг AEEX компанияси Президенти Жан Хонг Пин (Zhang Hong Pin) хоним билан учрашди.

Маълумот учун: AEEX компанияси Хитойнинг йирик ташкилотларидан бири ҳисобланиб, у узоқ йиллар давомида бизнеснинг турли йўналишлари, хусусан экспорт-импорт, логистика, инвестиция, консалтинг хизматлари кўрсатиш ва бошқа кўплаб йўналишларда самарали фаолият юритиб келади.

Музокаралар давомида томонлар мамлакатимизга янги инвестицияларни жалб этиш, юқори талабга эга бўлган турли хил маҳсулотлар экспорт-импортини йўлга қўйиш, маданият, туризм ва алоҳида тиббиёт йўналишида янги истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Жан Хонг Пин хоним сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, тадбиркорларга фаолият юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратилаётгани ва умуман олганда инвестицион муҳит ишбилармон доиралар учун жозибадор тус олганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов AEEX компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ўз кўмаги ва куч имкониятларини сафарбар этишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Умуман олганда, дўстона ва позитив руҳда ўтган учрашув икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириб, янги босқичга олиб чиқишига туртки бўлишини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: