«Ўзбекистон – Хитой келажак калити» журналининг май ойи сонида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-маърифий ва бошқа кўплаб соҳалардаги ҳамкорликлари ҳақида сўз борди.
Эътиборлиси шундаки, Жиззах ва Циндао шаҳарлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик форуми доирасида Хитойнинг Qindao Asia-Europe Trade Services ва Ўзбекистонниг BMB Logistic команиялари ўртасидаги келишувлар ҳам диққат марказида бўлган.
BMB Trade Group компанияси жаҳон иқтисодиётида катта улушга эга бўлган Хитой Халқ Республикаси компаниялари билан кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қилиб келаётгани ҳамда ушбу фаолият мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.