Эрон Ислом Республикаси ишбилармонлик доиралари вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади

Эрон Ислом Республикаси ишбилармонлик доиралари вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади
Жорий йилнинг 22-сентябрь куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баҳодир Абдуллаев билан учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур мулоқот давомида Эрон компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган экспорт-импорт ва инвистициявий лойиҳаларга доир масалалар муҳокама қилинди.
Куни-кеча Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар ушбу халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси халқлари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун замин яратганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Учрашувда айни мана шу икки давлат раҳбари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувлар асосида эронлик компаниялар иштирокида доривор ўсимликлар бўйича инвистициявий лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатимиз майдонларида доривор кластерларни ташкил этиш, шу билан бирга картошка уруғларини Ўзбекистонга олиб кириб, агрокластерда олиб борилаётган ишларни янада кенгайтириш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича аниқ келишувларга эришилди. Билдирилган фикр ва мулоҳазалар натижасида яқин истиқболда компания вакилларининг Эронга ишчи ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.
Мамлакатимизнинг Эрон Ислом Республикасидаги дипломатик корпус раҳбари BMB Trade Group компаниясининг келгусидаги халқаро-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий бизнес доиралари вакиллари учун кенг имкониятлар яратиб бериш масалаларида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: