Бугун 8-сентябрь куни “BMB FC” жамоаси футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасида ўзининг 2-учрашувини ўтказди.
Жиззах вилоятида бўлиб ўтаётган 1-тур 5-кун учрашувлари доирасида жамоамиз Бекободнинг “Metallurg” жамоасига қарши майдонга тушиб, ўйин давомида тўлиқ устунликка эришиб, йирик 9:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Навбатдаги рақибимиз Тошкентнинг “Bunyodkor” жамоаси.
Учрашув эртага 9-сентябрь куни соат 14:30 да “Сўғдиёна” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Ўйин ниҳоятда қизиқарли бўлиши кутилмоқда.
Барчангизни кутиб қоламиз.