Бахмал туманида жойлашган заъфарон плантацияларида инфратузилмаларни яҳшилаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда

Бахмал туманида жойлашган заъфарон плантацияларида инфратузилмаларни яҳшилаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда
Аввал хабар берилганидек, Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Италиядан келтирилган юқори сифатли заъфарон ўсимлиги плантациялари майдони 305 гектарга етган эди. Натижада, мазкур плантация нафақат минтақа, балки дунёдаги энг йирик плантациялардан бирига айланди.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, BMB Trade Group компанияси томонидан италиялик ҳамда тожикистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур халқаро инвестицион лойиҳа қиймати қарийб 40 миллион евродан ошди.
Ҳозирда плантацияда ирригация тизимлари ва транспорт инфратузилмаларини яҳшилаш, шунингдек, майдонларга олиб борадиган йўлларни таъмирлаш бўйича қўшимча тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.
Мазкур плантацияда етиштирилаётган табиий, ўзида кўплаб шифобахш хусусиятларни жамлаган ва буюк мутафаккир олим Абу Али ибн Сино қўлёзмаларида номи зикр этилган заъфарон ҳосилини териб олиш ишлари бошланишига оз қолди!

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: