BMB-Agroklaster корхонаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшмоқда

BMB-Agroklaster корхонаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшмоқда
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтказилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва бу жараённи тубдан яхшилаб, жаҳон андозаларига тенглаштириш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Мазкур долзарб вазифалар ечимини топиш мақсдадида 2021 йилда ташкил этилган “BMB-Agroklaster” корхонаси “Agrobank” акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларни қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва экспорт қилиш жараёнларини ўз ичига қамраб, Жиззах вилоятининг бир нечта туманларида юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб келмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг май ойида жамият томонидан Голландиядан “Sante” ва “Seniora” навли Е-классдаги картошка уруғлари келтирилиб, Ғаллаорол туманида бир қатор фермер хўжаликлари майдонларида экилган эди.
Қувонарлиси шундаки, бугунга келиб минглаб деҳқон ва ишчиларимиз меҳнати ўз натижасини бера бошлади.
Уруғлар униб-ўсиб, ҳосилга кириши билан уни йиғиб-териб олиш ишлари бошлаб юборилди. BMB-Agroklaster корхонаси томонидан етиштирилган картошка маҳсулотининг асосий қисми озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда 2023 йилги картошка уруғлик заҳирасини яратиш ҳамда ички истеъмол бозорларини сифатли маҳсулот билан таъминлашга йўналтирилмоқда.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг