BMB Trade Group халқаро иқтисодий форумда иштирок этди

BMB Trade Group халқаро иқтисодий форумда иштирок этди

Жорий йилнинг 5-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон дзюдо Федерацияси таклифига биноан, BMB Trade Group компанияси делегацияси дзюдо бўйича жаҳон чемпионати доирасида ўтказилаётган ва 40 дан ортиқ чет эл инвесторлари иштирок этаётган халқаро бизнес-форумда иштирок этди.

Форумда иштирок этаётган чет эл бизнес доиралари вакиллари учун мезбон мамлакатнинг инвестицион салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда маҳаллий ҳамда хорижий ишбилармонлар ўртасида B2B шаклида қатор музокаралар ўтказилди. Унда ўзаро манфаатли қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, BMB Trade Group компанияси пойтахтимизда жорий йилнинг 6-13 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатини ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндорлари учун юқори сифатли миллий BMB Za’faron маҳсулоти ҳам алоҳида совға сифатида топширилади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг