BMB Trade Group холдинги томонидан пахта далаларида хашар тадбири ўтказилди

BMB Trade Group холдинги томонидан пахта далаларида хашар тадбири ўтказилди
Диёримизда олтин куз фасли ҳукм сурмоқда. Азал–азалдан ушбу давр пишиқчилик, мўл ҳосилни йиғиштириб олиш ва сарфланган меҳнат самарасини кўриш мавсуми ҳисобланади. Халқимизнинг ризқу-рўзи бўлган ҳамда йил давомида фермер ва деҳқонларимизнинг тинимсиз ва шижоатли меҳнатлари натижасида етиштирилган “оқ олтин” ҳосилни йиғиштириб оладиган палла ҳам айни мана шу фаслда.
Жорий йилда мамлакатимизда етиштирилган пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди десак муболаға бўлмайди. Айни кунларда барча ҳудудларда ҳосилни йиғиштириб олишга киришилди. Барча ҳудудларда бўлгани каби Жиззах вилоятининг Арнасой туманида ҳам пахта йиғим-терими мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.
BMB Trade Group компанияси жамоаси ҳам ушбу ҳудудда жойлашган BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери майдонларида етиштирилган пахта теримида қатнашди. Хашарда компания тизимида фаолият юритиб келаётган бир неча юздан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этдилар. Бу ўз навбатида жамоани янада жипслашишига хизмат қилди.
Компания Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигида ўтказилган мазкур хашар давомида BMB Trade Group компанияси аъзолари 5 тоннадан ортиқ пахта хосилини териб топширишга муваффақ бўлдилар. Жамоамиз сафида энг фаол теримчи BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери ходими Улуғмурод Маврупов 225 кг натижа қайд этди.
Умуман олганда ташкил этилган хашар замонавий HR-менеджмент тилида “Teambuilding” мақсад ва вазифаларини амалга оширишга хизмат қилди десак, асло муболаға бўлмайди.
Бундай тадбирлар шубҳасиз BMB жамоасини янада жипслашиб, янги марраларни эгаллаш йўлида қўлни-қўлга бериб илдам қадам босишларига хизмат қилади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: