BMB Trade Group ва «КИТЕ» компаниялари ўртасида йирик инвестицион лойиҳа имзоланди

BMB Trade Group ва «КИТЕ» компаниялари ўртасида йирик инвестицион лойиҳа имзоланди
Маълумки, жорий йилнинг 4-октябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Венгрия президенти Каталин Новак ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида икки давлат раҳбарлари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 3 баробарга ортганини таъкидлаб ўтдилар.
Учрашув якунига кўра томонлар савдо-иқтисодий, инвестицион ҳамкорликни ҳамда қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.
Шу билан бирга, Ўзбекистон-Венгрия бизнесс-форуми доирасида икки мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлари имзолаган келишувлари орасида BMB Trade Group ҳамда «КИТЕ» компаниялари Жиззах вилояти Бахмал туманида интенсив боғлар ташкил этиш бўйича қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича умумий қиймати 15 миллион долларга тенг бўлган инвестицион лойиҳа ўрин олган.
Маълумот учун, «КИТЕ» компанияси 1975-йилда ташкил топган бўлиб, қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб берувчи ҳамда илғор технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда етакчилардан бири ҳисобланади.
Ташкилотнинг мамлакат бўйлаб 25 та филилали мавжуд бўлиб унда 1.7 минг ходим фаолият юритиб келади. Бугунги кунда «КИТЕ» Венгриянинг топ-30 компаниялари сафига киради. Компания активлари ҳажми 1.5 миллиард долларга тенг бўлиб, йиллик айланмаси 955 миллион долларга тенг.
Яқин кунларда «КИТЕ» компанияси делегациясининг эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича Жиззах вилоятига ташрифи кутилмоқда.
BMB Trade Group ва «KITE» компанияларининг қўшма инвестицион лойиҳаси Ўзбекистон-Венгрия мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни келажакда янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: