“BMB Za’faron” заъфарон маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси Жиззах вилояти ҳокимлиги эътирофига сазовор бўлди

“BMB Za’faron” заъфарон маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси Жиззах вилояти ҳокимлиги эътирофига сазовор бўлди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги 99-сонли «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонига мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, шунингдек минтақавий маъмуриятлар вазирлиги ҳомийлигида юртимизнинг барча худудларида тармоқлараро саноат кўргазмалари ташкил этилди.
Кўргазмаларнинг кўлами, формати ва устувор мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, 2020 йилдан буён BMB Za’faron брендининг юқори сифатли заъфаронини етказиб берувчилардан бири бўлган BMB-Opera Zafferano Ўзбекистондаги деярли барча кўргазмаларда муносиб иштирок этиб, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ҳамда маҳсулот кенг танилишига эришди.
Ташкил этилган ҳудудий саноат кўргазмаларида компаниянинг фаол иштирок этиши, шунингдек, фойдали хусусиятлари билан ноёб доривор ўсимлик – заъфарон кўргазмаларнинг барча иштирокчиларининг меҳрини қозонгани Жиззах вилояти маъмуриятининг эътиборидан четда қолмади.
Шу муносабат билан Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев BMB-Opera Zafferano Ўзбекистон-Италия қўшма корхонасига мамлакатимиз ҳудудларидаги саноат кўргазмаларининг фаол иштирокчиларидан бири сифатида эътироф этди ва ташаккурнома йўллади.
Таъкидлаш жоизки, BMB-Opera Zafferano компаниясининг ички ва жаҳон бозорида жуда талаб қилинадиган заъфарон маҳсулотлари нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам кўплаб нуфузли кўргазмаларда намойиш этилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: