Испания ишбилармон доиралари вакиллари билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Испания ишбилармон доиралари вакиллари билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 19-декабр куни Испания элчихонасининг Муваққат ишлар вакили Гонсало Фурнье таклифига биноан, BMB Trade Group компанияси бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов “Планета” мукофоти совриндори, ёзувчи Хавьер Морро иштирокида бўлиб ўтган Испания маданий бизнес оқшомида иштирок этди.
Испания элчихонаси вакили иштирокида бўлиб ўтган тадбир доирасида Ўзбекистон ва Испания давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, жаноб Фурнье эътиборига BMB Trade Group компаниясининг бир қатор инвестицион ҳамда экспорт лойиҳалари, шунингдек BMB Za’faron миллий брендининг юқори сифатли заъфарон маҳсулоти тақдим этилди.
Ўз навбатида жаноб Гонсало Фурнье Испания бозорида заъфарон маҳсулотига талаб юқори эканлигини таъкидлаб, BMB Trade Group ва Испания ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли асосда ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ушбу маҳсулотни Ўзбекистондан импорт қилиш масаласини муҳокама қилишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.
Музокаралар якунида томонлар BMB Trade Group билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган испаниялик тадбиркорлар билан янги йирик экспорт лойиҳаларини атрофлича муҳокама қилиш учун кейинги учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.
Умуман олганда, учрашув дўстона ва ишчан руҳда ўтиб, компаниянинг Испания ишбилармон доиралари билан халқаро иқтисодий алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: