Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда.
Тадбир доирасида 2022-йил якунлари сарҳисоб қилиниб, 2023-йилга мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди.

Мулоқотда давлат муассаса ва идоралари, жамоатчилик ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан бир қаторда BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳам иштирок этмоқда.