Жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари Омск вилояти губернатори А.Л. Бурков бошчилигидаги делегациянинг Жиззах вилоятига ташрифи амалга оширилди.
Ташриф доирасида 15 декабрь куни Омск вилояти Иқтисодиёт вазири А.В. Негодуйко бошчилигидаги бизнес делегация Шароф Рашидов туманида BMB-NRC Agrologistics Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган “Замонавий агрологистика комплекси” қўшма инвестициявий лойиҳаси билан танишди.
Сўнг, делегация аъзолари Жиззах вилоятида ташкил этилган худудда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этиш учун йўлга чиқдилар.
Кўргазмада Жиззах вилоятининг Бахмал туманида BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган юқори сифатли заъфарон маҳсулотининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мазкур тадбир давомида иштирокчилар учун заъфарондан дамлама тайёрланиб, татиб кўриш учун тарқатилди. Бу эса, ўз навбатида делегация томонидан ушбу маҳсулотга қизиқишни янада оширди.
Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида бир қатор B2B учрашувлар ўтказилди.
Омск вилояти губернатори бошчилигидаги делегация аъзоларининг Жиззах вилояти бўйлаб ишчи ташрифи давом этмоқда.