Азиз юртдошлар!
BMB TRADE GROUP жамоаси барчангизни улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этади.
Бош қомусимиз халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, уларнинг эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан Сиз, азизларни яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Ҳурмат билан,
BMB TRADE GROUP жамоаси