Мамлакатимизнинг Польшадаги дипломатик корпус раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Мамлакатимизнинг Польшадаги дипломатик корпус раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10-январь куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахром Бабаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Польша компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш, консалтинг хизматларини кўрсатиш, хорижий инвестицияларни мамлакатимизга жалб қилиш, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон маҳсулотини Польша бозорларига экспорт қилиш масалалари кўрилди.

Ўз навбатида, мамлакатимизнинг Польшадаги дипломатик корпус раҳбари Бахром Бабаев BMB Trade Group компанияси фаолияти ҳақида ўзининг ижобий фикр ва мулоҳазаларини билдириб, компаниянинг халқаро алоқаларини ривожлантиришда тегишли ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Музокаралар якунига кўра, томонлар BMB Trade Group ҳамда польшалик ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида муҳокама қилинган масалалар юзасидан яқин орада учрашувлар ташкил қилиш ҳақида келишиб олдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг