Ўзбекистоннинг бир қатор дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари BMB Trade Group илғор тажрибасини ўрганиб чиқдилар

Ўзбекистоннинг бир қатор дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари BMB Trade Group илғор тажрибасини ўрганиб чиқдилар
Жорий йилнинг 9 январ куни Ўзбекистоннинг бир қатор дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Жахонгир Ғаниев (Испания Қироллиги), Абат Файзуллаев (Австрия Республикаси), Хуршид Мирзохидов (Қирғизистон Республикаси), Дилшод Ахатов (Ҳиндистон Республикаси) BMB Trade Group офисига ташриф буюришди.
Мазкур учрашув давомида BMB Trade Group Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматкулов ташқи ишлар вазирлиги вакилларини хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган ва ишлаб чиқилаётган инвестиция ва экспорт лойиҳалари билан таништирди.
Мулоқот чоғида экспортга мўлжалланган мева-сабзавот маҳсулотларининг кенг ассортиментига, шу жумладан, жаҳон бозорида талабгор бўлган BMB Za’faron бренди остида етиштирлаётган юқори сифатли заъфарон маҳсулотига алоҳида эътибор қаратилди.
Бекзод Маматқулов, шунингдек, хорижий компанияларга консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича компания тажрибаси, шунингдек, Германия ва Хитой консалтинг компаниялари вакиллари билан бу борадаги ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар билан ўртоқлашди.
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари компаниянинг тўпланган тажрибаси ва мамлакатимизнинг хорижий ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини ижобий баҳолаб, Испания, Австрия, Қирғизистон ва Ҳиндистон бозорларининг ривожланишидаги асосий тенденциялар, Ўзбекистондан импорт қилинган маҳсулотлар учун қўйиладиган талаблар билан таништирдилар.
Умуман олганда, учрашув ишбилармонлик ва конструктив муҳитда бўлиб ўтди.
Музокаралар натижасида томонлар миллий маҳсулотларни Испания, Австрия, Қирғизистон ва Ҳиндистон бозорларига олиб чиқиш бўйича ташриф мамлакатлардаги ишбилармон доираларнинг энг ишончли вакиллари билан музокараларни ташкил қилиш бўйича келишувга эришдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: