BMB Trade Group компанияси бренд-амбассадори “Рустам Қосимжонов халқаро турнири” совриндори бўлди

BMB Trade Group компанияси бренд-амбассадори “Рустам Қосимжонов халқаро турнири” совриндори бўлди
Истеъдодли ёш шахматчи, BMB Trade Group компанияси бренд-амбассадори Хумоюн Бекмуродов Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган “Рустам Қосимжонов халқаро турнири”да 7-ўринни қўлга киритди.
Жорий йилнинг 28-29 март кунлари бўлиб ўтган мазкур турнирда дунёнинг 9 давлатидан 20 нафар ортиқ шахматчилари ўзаро куч синашди.
Мусобақанинг “Challengers” гуруҳида иштирок этган Хумоюн Бекмуродов Абдисалимов Абдумалик, Сайдалиев Саидакбар, Файзуллаев Акмал, Нигматов Ортик, Абдураҳмонов Муҳаммадали, Донченко Александр, Инджич Александр, Саргисян Габриэль ва Санал Ваҳап каби шахмат усталари билан куч синашди.
Мусобақа натижаларига кўра ёш шахматчимиз совринли 7-ўринни қўлга киритди.
Маълумот учун, Рустам Қосимжонов ўзбек шахмати тарихидаги энг номдор спортчи саналади. У халқаро гроссмейстер, 2004 йилда ФИДЕ талқини бўйича жаҳон чемпиони бўлган. Унинг номи билан аталган турнир Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилди. Мусобақа соврин жамғармаси 70 минг долларни ташкил этди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: