Жорий йилнинг 15-март куни пойтахтимиздаги “City Palace” меҳмонхонасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати уюшмаси вакиллари ўртасида биринчи ишбилармонлар учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирнинг асосий мавзуси ЕТТБнинг яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш сиёсати ҳақида тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда BMB Trade Group компанияси бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов иштирок этди.
Бизнес-учрашув ташкилотчилари томонидан Европа бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ташкил этиш бўйича кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун қатор маслаҳатлашувлар ўтказилди.
Бундан ташқари, ЕТТБ вакиллари маҳсулотлар учун сертификат олиш, шунингдек, ЕТТБдан қишлоқ хўжалиги сохасидаги лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Шубҳасиз, бундай тадбирлар ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва бизнес соҳасида янги билимларга эга бўлиш учун яҳши платформа бўлиб хизмат қилади.