Жорий йилнинг 15-март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Дубай Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Ўзбекистон-БАА бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Сарвар Хамидов, Dubai Chambers компанияси президенти ва бош ижрочи директори Мохаммад Али Рашед Лута, тегишли вазирлик, идоралар, тижорат банклари ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, 100га яқин икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари қатнашдилар.
Таъкидлаш лоизимки, BMB Trade Group бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов, Ўзбекистоннинг сармоявий, савдо-иқтисодий, логистика салоҳияти, солиқ, божхона ва банк соҳалари билан таништиришга бағишланган эксперт сессиясида иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда БАА ишбилармон доиралари билан “B2B” форматида сармоя, экспорт ва консалтинг йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.