Бекзод Маматқулов: BMB Trade Group Референдумда фаол иштирок этади

Бекзод Маматқулов: BMB Trade Group Референдумда фаол иштирок этади
Жорий йилнинг 4 апрел куни Ўзбекистон Республикасининг янги таҳриридаги Конституцияси лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдум арафасида Жиззах шаҳри аҳолиси учун тарғибот тадбири ва концерти бўлиб ўтди.
Жамоатчилик ва тадбиркорлик фаолиятида таниқли ва кўзга кўринган вакиллари орасида BMB Trade Group Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳам қатнашди.
Компания асосчиси таъкидлаганидек, сўнги йиллар давомида Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясини амалга ошириш доирасида тадбиркорликни ривожлантириш учун кўплаб имтиёзлар ва қулай шарт-шароитлар тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилган.
Бекзод Маматқулов ишбилармонлик ва сармоявий муҳитни босқичма-босқич такомиллаштиришнинг табиий натижаси сифатида Арнасой туманида ташкил этилган BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери, Бахмал туманида BMB Za’faron доривор кластери, шунингдек, Жиззах вилоятининг 4 туманида BMB Agroklaster мева-сабзавот кластерлари самарали фаолияти йўлга қўйилганини таъкидлади.
Шунингдек, компания 2017 йил апрел ойида ташкил этилганидан буён Жиззах вилоятида унинг таркибида 28 та турли профилдаги корхона очилди, 5 мингга яқин доимий ва 70 мингга яқин мавсумий иш ўринлари яратилди.
Бекзод Маматқуловнинг сўзларига кўра, тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи меъёр ва қоидалар илк бор аллоҳида Конституцияга киритилмоқда.
Хусусан, 67-моддада “давлат қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини таъминлаши” белгиланиб қўйилгани шубҳасиз, мамлакатимизнинг янада жадал иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиши.
Жиззахдаги тарғибот тадбири иштирокчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланган ва маъқулланган нутқи якунида Бекзод Маматқулов барча Жиззах аҳолисини шу йил 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 4 апрелида ўзининг 6-йиллигини нишонлаган BMB Trade Group компанияси ходимлари Facebook ижтимоий тармоғида #befarqemasman, тарғибот флешмобига тўлиқ қўшилган ва шаҳсий сахифаларида мазкур хештегни жойлаштирган илк хусусий компанияга айланди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: