Маълумки, жорий йилнинг 1-18 март кунлари пойтахтимиз ўсмирлар ўртасида AFC U20 кубоги мусобақасига мезбонлик қилди.
Мазкур мусобақани ташкиллаштиришда BMB Trade Group компанияси ҳам яқиндан кўмаклашди.
Шу муносабат билан Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқуловга мусобақани ташкиллаштиришда қўшган хиссаси учун миннатдорчилик сертификатини йўллади.
Мазкур сертификат Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов томонидан компания Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматқуловга жорий йилнинг 15-апрель куни топширилди.