BMB Trade Group компанияси озиқ-овқат кластерлари фаолиятини янада жадаллаштирмоқда

BMB Trade Group компанияси озиқ-овқат кластерлари фаолиятини янада жадаллаштирмоқда

Жорий йилнинг 13-апрель куни BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар ўртасида бўлиб ўтган мулоқот давомида 2023 йилнинг 23-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифаларни тадбиркорлик субъектлари томонидан амалда тадбиқ этиш жараёнлари муҳокама қилинди.

Бу борада, А.Воитовга BMB Trade Group компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-52-сон қарорига асосан BMB Agroklaster мева-сабзавотчилик кластери негизида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Арнасой ва Шароф Рашидов туманларида 16 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ички ва ташқи бозорларга етказиб берилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Ҳозирги кунда, BMB Trade Group компанияси Германиянинг Landgard компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда Европа бозорларига етказиб бериш “хаби”ни ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.

Ўз навбатида, А.Воитов томонидан юқорида қайд этилган лойиҳалар ижросини жадаллаштириш юзасидан бир қатор тавсиялар бериб ўтилди. Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунига кўра вазир мазкур йўналишдаги лойиҳаларни самарали ва унумли ҳаётга тадбиқ этишда вазирлик томонидан тадбиркорларга етарлича амалий ёрдам ва кўмак кўрсатилишини билдирди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг