BMB Za’faron маҳсулоти Корея бозорларига энди фиточой кўринишида ҳам кириб боради

BMB Za’faron маҳсулоти Корея бозорларига энди фиточой кўринишида ҳам кириб боради
Маълумки, бугунги кунда BMB Za’faron маҳсулоти ички ва ташқи бозорларда ўзининг мустаҳкам ўринга эга бўлмоқда.
Хусусан, миллий маҳсулотимиз ҳозирда ўндан ортиқ жаҳон давлатларига экспорт қилиб келинмоқда.
Ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириш мақсадида, Корея Республикасининг пойтахтимиздаги “Chungyeon” клиникаси тармоқлари раҳбари Джина Парк билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келинаётган эди.
Гап шундаки, икки ташкилот вакиллари томонидан ишчи гуруҳлар тузилиб, заъфарон табиий доривор ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасини яқиндан кузатиб келинган.
Айни вақтда компаниямиз томонидан етиштирилган заъфарон доривор ўсимлигининг 2022 йилда териб олинган намуналари Корея Республикасида жойлашган нуфузли лабораториялардан бирида текширувлардан ўтказилди.
Лаборатория текширувлари натижасига кўра BMB Za’faron маҳсулотининг антиоксидант хусусиятлари юқори даражада эканлиги аниқланган. Шунингдек, Кореялик ҳамкорлар билан биргаликда заъфарон ўсимлиги асосида доривор хусусиятларни сақлаган ҳолда фиточой ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирилмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, томонлар яқин вақт ичида BMB Za’faron маҳсулотинининг навбатдаги партиясини Корея Республикасига етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: