Бўлиб ўтган ҳар икки учрашув аввалида вакилларимиз BMB Trade Group компанияси мамлакатимизда амалга ошириб келаётган қатор йирик лойиҳалар тақдимотини ўтказдилар.
Учрашув давомида италиялик ва сингапурлик тадбиркорлар билан қурилиш соҳасида қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бизнеснинг истиқболли йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якунига кўра томонлар манфаатли инвестицион ва экспорт-импорт лойиҳаларини йўлга қўйиб, яқин келажакда уларни амалга оширишга келишиб олдилар.