Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми старт олди

Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми старт олди
Жорий йилнинг 27-апрель куни Тошкент шаҳрида Иккинчи халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади.
Мазкур форумни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириш сўзи билан очиб берди.
Хусусан, “Сизлар ўзингиз истаган тинчлик ва барқарорлик, қулай инвестиция муҳити ҳамда зарур кафолатларни айнан бизнинг юртимизда топасиз. Бунга мен Президент сифатида кафолат бераман” – деди мамлакатимиз раҳбари.
Форумнинг асосий мақсадлари – мамлакатимиз халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳамда тажриба ва билим алмашиш, шунингдек, ҳамкорлик географиясини кенгайтиришга хизмат қилади.
Бу йилги Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида Пленар сессия, 28та панель сессияси, қатор йирик инвестицион келишувлар ва савдо шартномаларини имзолаш маросимлари, бизнес оламига доир долзарб мавзулар, хусусан, инвестиция сектори, молиявий институтларни рақамлаштириш, замонавий пул-кредит сиёсати бўйича мунозаралар бўлиши кутилмоқда.
Уларда 150дан ортиқ спикер – етакчи халқаро компаниялар, фондлар раҳбарлари, бир қатор мамлакатлардан таниқли иқтисодчилар ва экспертлар иштирок этиб, инвестициялар оламидаги тенденциялар, “яшил” энергетикани ривожлантириш истиқболлари, электрон тижорат ва халқаро даражадаги иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир бошқа кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Тадбирда БМТ, Ислом тараққиёт банки, бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий йирик тадбиркорлик субъектлари, хусусан BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳам иштирок этди.
Мазкур нуфузли инвестициявий форум доирасида бўлиб ўтадиган тадбир ва музокаралар ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил хабар бериб борамиз.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: