Мазкур кўргазмада МДҲ давлатлари ҳукуматлари вакиллари ҳамда 240 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб келмоқдалар.
Шуни таъкидлаш лозимки, кўргазманинг Жиззах вилояти стендида BMB Trade Group компанияси томонидан BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган юқори сифатли миллий маҳсулот меҳмонларнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлди.
Жумладан, кўргазма иштирокчилари заъфарон маҳсулоти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлгач, доривор ўсимликдан тайёрланган дамламани татиб, ўзлари ва яқинлари учун заъфарон маҳсулотини харид қилдилар.
Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад: МДҲ давлатлари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, саноат ривожланишининг янги нуқталарини аниқлаш, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, мустаҳкамлаш ва янги қўшма корхоналарни ташкил этишдан иборат.
BMB Trade Group компаниясининг кўргазма доирасида иштироки ҳақида кейинги янгиликларимизда хабардор қилиб борамиз.