Учрашувнинг асосий мавзуси «Жиззах вилоятида замонавий Агрологистика комплекси” қўшма лойиҳасининг бугунги ҳолатини муҳокама қилиш ҳамда уни ишга тушириш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш бўлди.
Хусусан, томонлар “BMB-NRC Agrologistics” қўшма корхонасини ташқи инфратузилмаларга боғлаш, божхона пости ва замонавий фитосанитария синов лабораторияси, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш линиялари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда малакали кадрларни ёллаш масалаларини кўриб чиқдилар.
Бундан ташқари, объектни Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларни хорижий бозорларга тўғридан-тўғри ва тўсиқсиз етказиб беришни таъминловчи “Агроэкспресс” лойиҳасига улаш режалаштирилган.
Учрашув якунлари бўйича томонлар қурилиш-монтаж ишларини якунлаб жорий йилнинг 1 июлига қадар якунлаб комплексни фойдаланишга топширишга келишиб олдилар.
Умуман олганда, Агрологистика комплексининг фойдаланишга топширилиши маҳаллий экспортчилар учун энг талабчан хизматлар, яъни, саралаш, калибрлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, музлатиш, сақлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун барча зарур хужжатларни тайёрлаш имконини беради.