Arxivlar

Италиянинг Милан шаҳрига заъфарон маҳсулотининг навбатдаги партияси экспорт қилинди

Хабарингиз бор, бир қанча вақт аввал BMB-OPERA ZAFFERANO қўшма корхонаси ва Италиянинг Fin. Opera компанияси ўртасида Жиззах вилояти Бахмал туманида етиштирилган 3 тонна заъфарон доривор ўсимлигини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган.

BMB Trade Group компанияси вакилларининг Эрон Ислом Республикасига бўлган ишчи ташрифи якунланди

Жорий йилнинг 18-май куни BMB Trade Group компанияси ижрочи директори Азиз Маматқулов ва Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Боходур Абдураҳмонов Эроннинг «Negin saffron» компанияси раҳбари Marjan Beikzade хоним ҳамда компания бош директори Mr.Amin Aqaeei билан учрашди.

Бугун BMB Trade Group компаниясининг ҳамкори Тожикистоннинг AVAS Group компанияси директорлар кенгаши Президенти Азим Хакимов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб Азим Абдуллажановичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, мустаҳкам оилавий бахт ва фаолиятларида янгидан-янги муваффақиятлар тилаб, ҳамкорлигимиз янада ривожланиб боришини тилаб қоламиз. Ҳурмат билан, BMB Trade

SANAEI CO. Machinery&Technology компанияси билан музокаралар ўтказилди

Эрон Ислом Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турган BMB Trade Group компанияси ижрочи директори Азиз Маматқулов ҳамда Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Боходур Абдурахмонов жорий йилнинг 17-май куни SANAEI CO. Machinery&Technology компанияси раҳбари жаноб Абдулҳамид Санаий ҳамда заъфарон етиштириш бўйича фан доктори, агроном Нозанин Назари билан музокаралар ўтказдилар.

Эрон Ислом Республикасига ишчи ташриф доирасида “SAHARKHIZ SAFFRON” компанияси билан музокаралар ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 15-20 май кунлари BMB Trade Group компанияси таъсисчиси Азиз Маматқулов ва Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Боходур Абдурахмонов Эрон Ислом Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турибди.