BMB Agro Trade кластерига услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди

BMB Agro Trade кластерига услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди
Маълумки, дала майдонларида етиштирилаётган маҳсулотларга ўз вақтида ва тўғри агротехник тадбирларни қўллаш муҳим аҳамият касб этади.
Асосий агротехник қоидалар ва ўрнатилган талабларга тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида истеъмолчилар юқори сифатли маҳсулотларни олиши билан бир қаторда, ишлаб чиқарувчи ҳам юқори даромад олиш имкониятига эга бўлади.
Бугунги кунда BMB Agro Trade мева-сабзавот кластерининг юзлаб мутахассислари далаларни техника ёрдамида шудгорлаш, ички ариқларни тозалаш ва бошқа бир қатор агротехник тадбирларни амалга оширишмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, BMB Agro Trade шўъба корхонаси 2023 йилда ички ва ташқи бозорга йўналтирилган мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва дуккакли экинларни етиштириб келмоқда.
Бугунга келиб жамият майдонларида экинларини парваришлаш ва бошқа қатор агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, пахта экилган майдонларни культивация усули билан қаторлар орасини юмшатиш, пахта экин майдонларини турли хил зарарли ва кераксиз ўтлардан тозалаш ҳамда полиз ва саримсоқ экинлари етиштирилаётган майдонларда мунтазам суғориш ишлари олиб борилмоқда.
Амалга оширилаётган мазкур ишлар BMB Trade Group компанияси Бош директори ўринбосари – қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш комплекси раҳбари Бобур Мавлонов томонидан жорий йилнинг 11-май куни ишчи ташриф чоғида қўздан кечирилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: