BMB FC футзал бўйича Олий лига 2022/2023 мавсуми чемпиони!

BMB FC футзал бўйича Олий лига 2022/2023 мавсуми чемпиони!
Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лига мусобақаси секин аста ўз ниҳоясига етиб келмоқда. Бугунга келиб мазкур мусобақанинг 11-тури ўз нихоясига етмоқда.
Мазкур тур доирасида BMB FC жамоаси «Paxtakor», «Lokomotiv» ҳамда «Nasaf» жамоаларига қарши майдонга тушиб ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди.
Шундай қилиб BMB FC жамоаси ўз тарихида илк бор мазкур мусобақанинг муддатдан аввал чемпионига айланди.
BMB Trade Group компанияси томонидан ташкил этилган жамоа ёш бўлишига қарамай, ўз сафида иқтидорли маҳаллий ва бразилиялик футзалчиларни жамлади.
Чемпионлик яна бир бор барчага муборак бўлсин азиз дўстлар!

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: