BMB Trade Group делегациясини мамлакатимизнинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасида қабул қилишди

BMB Trade Group делегациясини мамлакатимизнинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасида қабул қилишди
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 15-20 май кунлари BMB Trade Group компанияси вакиллари Эрон Ислом Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турибди.
Ташриф аввалида BMB Trade Group компанияси ижрочи директори Азиз Маматқулов ва Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Абдурахмонов Боходур ҳамда мамлакатимизнинг Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баходир Абдуллаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Урашув давомида BMB Trade Group компанияси томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган қатор инвестицион қўшма лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Шу билан бирга, Ўбекистон-Эрон ўртасида кўп қиррали савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш, ўзаро ташқи товар айланмасини ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида Эрон тажрибасини ўрганиш ҳамда BMB Za’faron доривор ўсимлиги ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, Б.Абдуллаев Ўзбекистон-Эрон давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик сўнгги йилларда тобора ривожланиб келаётганини таъкидлаб, эронлик йирик тадбиркор доиралари билан ҳамкорлик ўрнатишда амалий кўмак беришини билдирди.
Куннинг иккинчи ярмида делегация Эрон Савдо-саноат ва кончилик палатасининг Халқаро савдо бошқармаси котиби Mahdi Saatchi ҳамда Эрон Ўзбекистон Қўшма палаталари Бош котиби Mohammad Masoudi билан учрашув ўтказди. Учрашувда Эрон Ислом Республикасининг заъфарон етиштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ва мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш масаласи кўриб чиқилди.
Мазкур ташриф давомида бўлиб ўтадиган учрашув ва тадбирлар юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг