BMB Za’faron маҳсулоти ФИФА Президентига тақдим этилди

BMB Za’faron маҳсулоти ФИФА Президентига тақдим этилди
Жорий йилнинг 6 май куни ФИФА президенти Жанни Инфантино мамлакатимизга ташриф буюрди.
Ишчи ташриф давомида жаноб Инфантино Ўзбекистонда футболни ривожлантириш ва уни ахоли орасида кенг тарғиб қилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Шу билан бирга ФИФА президенти мамлакатимизда футбол спорт турини ривожлантиришга улкан хисса қўшиб келаётган тадбиркорлардан бири BMB Football Club президенти Бекзод Маматқулов билан ҳам учрашди.
Мазкур учрашув давомида BMB Trade Group компанияси томонидан жаноб Инфантинога мамлакатимизда етиштирилаётган юқори сифатли BMB Za’faron миллий маҳсулотини тақдим этилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ФИФА терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди, ушбу учрашув жанговор дуранг 4-4 ҳисоби билан якунланди.
Ўртоқлик учрашувидан сўнг, ЎФА ва ФИФА аъзолари «Бунёдкор» стадионига ташриф буюриб Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 9-тур «Бунёдкор» – «Олимпик» учрашувини стадиондан бевосита томоша қилдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: