Мазкур шартномага кўра, жорий йил заъфарон маҳсулотининг лаборатория синовларидан муваффақиятли ўтган яна бир партияси Европага экспорт қилиш учун тайёрланган эди. Куни кеча эса ушбу маҳсулотлар Италиянинг Милан шаҳрига юборилди.
Умуман олганда, BMB Trade Group компанияси томонидан заъфарон плантациялари майдонларининг мунтазам кенгайтирилиши ва BMB Za’faron миллий бренди остидаги маҳсулотни экспорт қилиш географиясининг кенгайиши Ўзбекистонни жаҳон бозорларига заъфарон етказиб берувчи мамлакатлар орасида етакчи ўринларни эгаллашига шароит яратиб беради.
Бугунги кунда бир қатор хорижий мамлакатлар томонидан BMB Za’faron бренди остидаги маҳсулотга қизиқиш тобора ортиб , натижада экспорт географияси ҳам кенгайиб бормоқда.