ORO ROSSO MILANO бренди TUTTOFOOD 2023 Халқаро кўргазмасида тақдим этилди

ORO ROSSO MILANO бренди TUTTOFOOD 2023 Халқаро кўргазмасида тақдим этилди
Жорий йилнинг 8-11 май кунлари Италиянинг Милан шаҳрида TUTTOFOOD 2023 (Milan World Food Exhibition) 9-халқаро озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур кўргазмада турли мамлакатлардан 2800 дан ортиқ компаниялар ўз хизмат ва маҳсулотларини тақдим этдилар.
Кўргазма ишида озиқ-овқат, табиий маҳсулотлар, ичимликлар, пишириқ ва зираворлар йўналишлари ташкил қилинган.
Бугунги кунда TUTTOFOOD 2023 кўргазмасига дунёнинг турли мамлакатларидан 80000 ортиқ меҳмон ташриф буюрди.
Таъкидлаш жоизки, халқаро озиқ-овқат кўргазмасида ORO ROSSO MILANO бренди остида ишлаб чиқилган турли заъфарон маҳсулотлари тақдим этилди.
Кўргазмада HT Holdings компанияси президенти Роберто Туччи бошчилигида Италиянинг машҳур бош ошпази Карло Кракко томонидан Жиззах заминининг Бахмал туманида етиштирилган заъфарондан турли таомлар кўргазма иштирокчиларига тақдим этилмоқда.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: