SANAEI CO. Machinery&Technology компанияси билан музокаралар ўтказилди

SANAEI CO. Machinery&Technology компанияси билан музокаралар ўтказилди
Эрон Ислом Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турган BMB Trade Group компанияси ижрочи директори Азиз Маматқулов ҳамда Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Боходур Абдурахмонов жорий йилнинг 17-май куни SANAEI CO. Machinery&Technology компанияси раҳбари жаноб Абдулҳамид Санаий ҳамда заъфарон етиштириш бўйича фан доктори, агроном Нозанин Назари билан музокаралар ўтказдилар.
Маълумот учун, SANAEI CO. Machinery&Technology заъфарон ўсимлигини экиш, териб олиш, тозалаш ва саралаш учун мўлжалланган ускуналарни ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компанияларидан биридир.
Учрашув давомида Жаноб Санаий меҳмонларга ишлаб чиқарилаётган ускуналар, уларнинг тавсифи ва қўллаш усуллари билан таништириб ўтди.
Музокаралар якунида эронлик тадбиркорларнинг Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган BMB Za’faron плантацияларига ўзаро тажриба алмашиш учун ташриф буюришлари ҳақида келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: