Музокаралар давомида икки компания ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан:
– Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасини кенгайтириш;
– Республикамиз ҳудудида чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳасини жадаллаштириш;
– Қишлоқ хўжалиги ва бошқа махсулотларнинг экспорт-импорт масалалари муҳокама қилинди.
Музокара якунида томонлар тез орада Италияда ўтказилиши кутилаётган учрашувда икки томонлама шартномалар имзолашга келишиб олдилар.
Бўлиб ўтган онлайн учрашув доимгидек очиқ ва самимий руҳда ўтди.