BMB-Agroklaster корхонаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшмоқда

BMB-Agroklaster корхонаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшмоқда
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтказилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва бу жараённи тубдан яхшилаб, жаҳон андозаларига тенглаштириш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Мазкур долзарб вазифалар ечимини топиш мақсадида BMB AGROKLASTER мева-сабзавот кластери Жиззах вилоятининг Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни рағбатлантириш, сифатли ва рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт барқарорлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш (экспорт қилиш) жараёнларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини ошириш лойиҳасини амалга оширмоқда.
Мева-сабзавотчилик кластери томонидан кооперация асосида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини ошириш, ички ва ташқи бозор талабларини юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш мақсадида бир қатор илмий тадқиқот институтлари ҳамда ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари билан кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу эса ўз навбатида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги махсулотлари ҳосилининг бир неча баравар ўсишига замин яратмоқда.
Жорий йилда мева-сабзавот кластери томонидан юқорида таъкидлаб ўтилган туманлар фермер хўжаликлари билан кооперация асосида картошка (эртанги ва кечки), сабзи, помидор, булғор қалампири, бақлажон, саримсоқ пиёз, полиз махсулотлари, кунгабоқар, мош, нўхот, ловия, ерёнғоқ экинларини парваришлаб, уни экспортбоп, “даладан-растагача” тамойили асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз олдига устувор мақсад қилиб қўйган.
Бугунги кунда миришкор деҳқонлар томонидан экилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари агротехнологияси мева-сабзавотчилик кластерининг тажрибали агроном ва энтомолог мутахассислари томонидан тўлиқ назорат қилиб борилмоқда.
Озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳолини сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи глобал аҳамият касб этаётган бугунги кунда мева-сабзавот кластери томонидан мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиб, амалга оширилаётган истиқболли лойиҳа халқимизнинг мева-сабзабот ва полиз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш ҳамда ушбу тармоқ орқали давлатимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг